Эртага Хитойда мотам куни ўтказилади

Олам

image

Хитой давлат Кенгаши 4 апрелни коронавирус инфексиясидан вафот этганлар ва одамларни қутқариш учун жон фидо қилган шифокорлар учун миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси ва "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мотам кунида мамлакатдаги, жумладан, дипломатик миссияларда барча байроқлар туширилади. Мотам вақтида барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади. Эртага, 4 апрель куни соат 10:00 (Тошкент вақти билан 7:00) да бутун Хитой вафот этган хотирасини шарафлайди ва уч дақиқалик сукут сақлайди.

COVID-19  коронавируси пандемияси 2019 йилнинг декабрь ойида Марказий Хитойда бошланган эди. Хитой Халқ Республикаси соғлиқни сақлаш Давлат комиссиясининг статистик маълумотларига кўра, инфекция чалинганлар сони 81,5 минг кишидан ошган, 3,3 мингдан ортиғи вафот этган.

Реал вақт ҳисоб-китобларини олиб борувчи Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, COVID-19’га чалинганлар сони дунё бўйича 1 млн. дан ошди. Касалланганларнинг ярмидан кўпи АҚШ, Италия, Испания ва Германия ҳиссасига тўғри келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made