Эртага қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Бу қизиқ
−
23 Январь 5381 4 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 24 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, баъзи жойларда 12-15 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, чўл ҳудудда баъзи жойларда 10-13 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиқ, чўл ҳудудларда 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Жорий йилнинг 23-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. 23 январь куни эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 23 январь кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. 23-24 январь кунлари ҳарорат кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиққача; шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди. 23-26 январь кунлари республмиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Live
Барчаси