Эртага Cobalt автомобилига онлайн контрактация очилади

Жамият

image

Эртага, 21 июнь куни Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Бу ҳақда UzAuto Motors хабар берди.

Унга кўра, автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин. Телеграм-бот ҳамда UzAvtosavdo иловаси эса навбатни кузатиш хизматини ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Билдирилишича, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов етти календарь кун ичида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда, ушбу шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, контрактацияга қайта қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Cobalt, Damas ва Labo нархлари ошиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Chevrolet Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар