Эртага Бухоро шаҳри аҳолиси газсиз қолади

Жамият

image

Эртага, 29 май куни соат 6:00 дан 18:00 гача Бухоро шаҳри тўлиқ газдан узилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Бухоро” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

“Бухорошаҳаргаз” филиалида таъмирлаш ишларининг олиб борилиши ва 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муносабати газ таъминоти вақтинча узилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. 

“Истеъмолчилар диққатига! Табиий газ юборилгандан сўнг ундан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларингизни илтимос қиламиз. Корхона ва ташкилот раҳбарларидан жойларда газ хўжалиги бўйича масъул ходимлар бўлишини таъминлашларини сўраймиз.

“Ҳудудгаз Бухоро” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилган ташкилот хабарида.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Юнусуобод туманининг каттагина қисмида газ таъминоти вақтинча узилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Бухоро

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг