Эртага Баҳодир Жалолов Канададаги турнирда рингга чиқади

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Баҳодир Жалолов эртага Канададаги бокс оқшомида Девид Спилмонтга қарши рингга кўтарилади.

Ҳаваскор боксда икки карра Олипия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов ўзининг профессионал фаолиятидаги навбатдаги жангини Канаданинг Монреаль шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшоми доирасида франциялик боксчи Девид Спилмонтга қарши ўтказади. Турнир Тошкент вақти билан 7 февраль тонгида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Жалолов профессионал фаолиятида 14 та жанг ўтказган ва барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган. Унинг сўнгги жанги 2023 йилда Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида Жанубий Африка вакили Крис Томпсонни биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди. Спилмонт эса охирги жангини 2024 йилда ўтказган ва ўшанда Артем Чарниакевични 4-раундда нокаутга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Профессионал бокс Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг