Эртага айрим жойларда ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
21 июл 5537 2 дақиқа
Эртага, 22 июль куни ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, 12–14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–25 даража, кундузи 32–34 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20–22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21–24 июль кунлари Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси