Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
15:45 2058 2 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 4 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–20 даража, кундузи 31–33 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 15–20 даража бўлади.
Шунингдек, Ўзгидромет бугун, 3 июль куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Live
Барчаси