Эртага ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
16:10 1059 2 дақиқа
Ўзгидромет эртага, 8 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.