Эртадан Тошкент – Дубай йўналишидаги авиарейслар тикланади

Жамият

image

Эртага, 19 мартдан бошлаб БАА авиация расмийларининг хабарномасига мувофиқ, Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги рейслар тикланади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” хабар берди.

Қайд этилишича, аввал бекор қилинган рейслар йўловчилари ўз авиачипталарини авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига бепул асосда қайта расмийлаштириши мумкин.

Рейслар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

  • HY333 — Тошкент 07:15 → Дубай 11:00
  • HY334 — Дубай 12:30 → Тошкент 17:30

Билдирилишича, минтақадаги жорий вазият муносабати билан парвозлар барча хавфсизлик талаблари ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган янгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши муддатини 23 мартгача, яъни бир ҳафтага узайтирганди. Чекловларни узайтириш қарори Дубайда содир бўлган ҳодисадан кейин қабул қилинган. 16 март куни эрталаб халқаро аэропорт фаолияти учувчисиз учиш аппарати ҳужуми сабаб издан чиққан. Дрон ёқилғи сақланадиган резервуарга зарар етказиб, ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Uzbekistan Airways авиарейс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг