Эртадан ҳаво совишни бошлайди
Бу қизиқ
−
20 июл 10613 1 дақиқа
Ўзбекистон ҳудудига кириб келган иссиқ ҳаво эртага, 21 июлдан бошлаб 6–9 даражага пасая бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шунингдек, ҳароратнинг энг паст кўрсаткичлари жорий йилнинг 23 июлидан бошлаб кузатилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзгидромет жорий йилнинг 21–24 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.
Live
Барчаси