Пойтахт аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди

Бу қизиқ

image

Бугун, 20 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун кундузи республика бўйича шамол баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида эса баъзида 20–22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг