Эроннинг Исроилга зарбаси Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатини ўзгартирди – ТИВ
Олам
−
17 Апрель
909614 апрелга ўтар кечаси Эроннинг Исроил ҳужумига жавобан ўтказган йирик операцияси минтақада кучлар мувозанатини ўзгартирди. Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён айтиб ўтди.
“Шубҳасиз, қонуний мудофаа тамойили асосида умумэътироф этилган халқаро қонунлар ва меъёрларга мувофиқ амалга оширилган ушбу мураккаб ҳарбий операция Яқин Шарқ минтақасидаги кучлар мувозанатини ўзгартирди. Бу Ислом ва Эрон душманларига қарши мамлакатнинг тўхтатувчи кучини яна бир бор намоён этди”, деган Абдуллоҳиён.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракатлар “эронликлар орасида ватанпарварлик туйғусининг кучайишига” ҳам ёрдам берган.
Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви
Жорий йилнинг 1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.
Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.
Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.
14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.
Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.
LiveБарчаси