Эроннинг илмий юрагига зарба берилди. Ўнлаб қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 6 апрель куни АҚШ ва Исроилнинг Эрондаги инфраструктураларга ҳужуми оқибатида жами 34 киши ҳалок бўлди. Жумладан, Эроннинг етакчи илмий технологик университетларидан бири, АҚШнинг Массачусетс технология институти (MIT) билан таққосланадиган Теҳрондаги Шариф университетига ҳам зарба берилган. Бу ҳақда Эрон Миллий хавфсизлик хизматига таяниб, “Аl Jazeera” хабар берди.

“Қум шаҳридаги тураржой биносига уюштирилган ҳужум оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, улардан 2 нафари ҳали 10 ёшга ҳам тўлмаган эди”, дейди Қум шаҳри губернаторининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Муртазо Ҳайдарий.

Бундан ташқари, биргина Баҳористон округига уюштирилган ҳаво ҳужумларида 23 киши қурбон бўлган. Улардан 6 нафари ёш болалар бўлган.

Шунингдек, бутун дунёга “Эроннинг Массачусетси” номи билан машҳур бўлган Шариф универститетига ҳам кучли зарбалар берилган. Универститет мамлакатнинг йирик илмий технологик олимларини тайёрловчи юраги ҳисобланган.

Теҳронаги “Аl Jazeera” мухбири Тоҳир Асадийнинг айтишича, универститет объектларига жиддий зарар етказилган, мажмуанинг масжиди ва лабораториялари эса бутунлай портлатиб юборилган.

“Эрон фан ва технологиялар вазирлиги бизга камида 30 та универститетга зарба берилганини айтди. Ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Қурбонларнинг аниқ сонлари ҳали очиқланмаган”, дейди мухбир.

Эрон Миллий хавфсизлик хизматига кўра, мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларига, жумладан, Бандар Аббос, Аҳвоз, Маҳшаҳр, Шероз, Исфаҳон ва Каражга ҳаво ҳужумлари уюштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Разведка бошқармаси бошлиғи Мажид Ходемий АҚШ ва Исроил ҳужуми пайтида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг