Эронга янги олий раҳнамо тайинланди – ОАВ
Олам
−
04 Март 13777 2 дақиқа
Эрон Ислом республикасининг Экспертлар кенгаши Мужтабо Хоманаийни Эроннинг янги олий раҳбари лавозимга сайлади. Бу ҳақда “Iran International” хабар берди.
56 ёшли Мужтабо – АҚШ ва Исроил бомбардимонлари оқибатида ҳалок бўлган Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўғли. Сўнгги ўн йил давомида у очиқчасига “ворис” сифатида тилга олиб келинар эди.
1980–1990 йилларда Мужтабо “кўринмас аскар” сифатида фаолият юритган. Кўплаб эронлик сиёсатчилардан фарқли равишда, у оммавий чиқишлардан четда бўлиб, фаолиятини сояда олиб борган. У Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва махсус хизматлар тизимида тажриба орттирган. 2000 йиллар ўрталаридан бошлаб у “куч блоки”ни назорат қилгани, армия, денгиз ва ҳаво кучлари устидан отасига кўмак бергани айтилади.
Мужтабо “қаршилик меъмори” сифатида ҳам тилга олинади. У инқилобни прокси кучлар орқали экспорт қилиш стратегиясининг муаллифи сифатида кўрилади.
Кузатувчиларнинг фикрича, Эронда раҳбар алмашиши сиёсий йўналиш ўзгаришини англатмайди, балки услуб ўзгаришини билдиради. Мужтабо қатъий прагматик сифатида танилган. У “гибрид уруш” тарафдори ва Ғарб билан кескин қарама-қаршиликни ёқлайди. Унинг даврида ядро дастури бўйича музокаралар тўхтаб қолиши ёки янада қаттиқ шартлар билан давом этиши мумкин.
Шунингдек, янги раҳбар иқтисодда ўзини ўзи таъминлаш сиёсати ва ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантиришга устувор аҳамият бериши кутилмоқда. Бу эса санкциялар босими ички мобилизацияни янада кучайтириши эҳтимолини англатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг янги раҳбариятига қарши навбатдаги зарба берилганини маълум қилганди.