Эрондаги байрамда салют отиш оқибатида 17 киши ўлгани айтилди
Олам
−
15 Март 2023
4271Эронда янги йил арафасида ўтказилган “Чаҳаршанбе Сури” фестивалида камида 17 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Маҳаллий “Tasnim” агентлиги маълумотларига кўра, улар байрамни нишонлаш вақтида кўчаларда гулхан ёқиш ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда агентликка таяниб, “Lenta.ru” хабар берди.
Кеча, 14-март куни олинган ахборотга кўра, бутун мамлакат бўйлаб жабрланганлар сони 714 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 130 дан ортиғи касалхонага ётқизилган, саккиз нафари реанимацияда, айримларининг оёқ-қўллари кесилган.
Маълумот учун, ҳар йили Эрон тақвимига кўра, йилнинг охирги чоршанбасига ўтар кечаси “Чаҳаршанбе Сури” байрами нишонланади. Унда анъанага кўра, эронликлар оловдан сакраб ўтади ва байрамларда пиротехника воситалари ҳам қўлланилади. Ўтган йили ушбу байрамда 1500 дан ортиқ одам жабрланган.
LiveБарчаси