Эронда коронавирусга чалинган сони 100 мингдан ошди
Олам
−
06 Май 2020
5133Эронда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари 100 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Киануш Жаҳонпур маълум қилди.
“Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 100 мингдан ошиб, 101 650 нафарга етди. Ўтган кун давомида мамлакат бўйлаб 1680 та коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди” деди Жаҳонпур.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги беморлардан жами 81 587 нафари соғайиб кетган. Шу билан бирга, охирги 24 соат ичида коронавирус билан касалланган 78 киши ҳаётдан кўз юмган.
Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашув томон кетаётгани, касалланишнинг чўққиси забт этилгани, аммо пандемия ҳали тугамаслигини маълум қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, инфекция чўққии март ойининг иккинчи ярми - апрель ойининг бошларида рўй берди: 30 мартда 3186 та касалланиш, 4 апрель куни 158 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Эронда вазият яхшиланиши билан расмийлар бизнес фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор чекловларни олиб ташлашди ва вирус тарқалишининг кичик ва ўрта хавфларини ўз зиммаларига олди. Чекловларни янада олиб ташлашни режалаштириш учун мамлакат COVID-19 ҳолатига қараб бир қатор зоналарга бўлинди: оқ, сариқ ва қизил. Шу билан бирга, коронавирус билан оғриган беморлар учун ўз-ўзини изоляция қилиш, шунингдек жамоат транспортида ва самолётларда ниқоб кийиш мажбурийлигича қолдирилди.