Эронда коронавирусга чалинган беморлар ётган шифохона ёқиб юборилди

Олам

image

Эроннинг Бандар Aббос шаҳри аҳолиси коронавирус билан касалланган беморлар жойлашган шифохонани ёқиб юборишга уринди. Бу ҳақида “Iran International” телеканали хабар бермоқда. 

Телеканал тақдим этган видеолавҳаларда шаҳар аҳолиси ёнаётган тиббий муассасани қандай кузатаётганини кўриш мумкин. Кейинчалик олов ўчирилган.

“Iran International” маълумотларига кўра, одамлар коронавирус билан касалланган ўн нафар беморнинг касалхонага олиб келинганига норозилик билдиришган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 593 нафарга етди. 43 киши касаллик туфайли оламдан ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

1151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг