Эронда Исроил жосусларидан бири қатл этилди
Олам
−
29 Сентябрь 2025 9608 2 дақиқа
Эронда Исроилнинг энг муҳим жосусларидан бири Баҳман Чоуби-Асл қатл этилди. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Эрон Олий судининг “Mizan” ахборот портали хабар берди.
Қайд этилишича, Баҳман Чоуби-Асл маълумотлар базаси бўйича эксперт бўлиб, мамлакатнинг муҳим телекоммуникация лойиҳаларида иштирок этган. Ўз тажрибаси сабабли у кўплаб лойиҳаларида менежер сифатида қатнашган ва мамлакатнинг ҳаётий муҳим маълумотлар базаларига кириш ҳуқуқига эга бўлган.
Баҳман Чоуби-Асл маълумотлар базаси мутахассиси дипломини олгач, Форс кўрфази мамлакатларидан бирида ўтказилган махсус курс давомида “Моссад” агентлари билан учрашган. “Моссад”нинг асосий мақсади ҳукумат идоралари маълумотлар базасига кириш ва Эроннинг маълумотларни қайта ишлаш марказларида заифлик яратиш бўлган. Шунингдек, иккинчи даражали мақсад сифатида электрон жиҳозларни импорт қилиш йўналишини аниқлаш ҳам назарда тутилган.
Ғарб сиёсатшуносларининг фикрича, жосуснинг қатл этилиши Исроил билан жорий йилнинг июнь ойидаги тўқнашув ва БМТнинг ядро дастури бўйича янги санкцияларидан кейин тизимли тус олган кенг қамровли қатл тўлқинининг бир қисми ҳисобланади. Ҳуқуқ ҳимояси бўйича ташкилотлар баҳосига кўра, фақатгина 2025 йилда Эронда мингдан ортиқ одам қатл этилган бўлиб, бу 1988 йилдан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида ҳам Эронда “Моссад” фойдасига жосуслик қилишда айбланган эркак қатл этилгани ҳақида хабар берилган эди. У Эрон ҳақидаги махфий маълумотларни пул эвазига узатган ва Исроил разведкаси – “Моссад”нинг икки ходими билан алоқада бўлган. Шунингдек, Фекри “Моссад” зобитларидан бирига шифрланган алоқа орқали Эроннинг яширин объектлари, штаб-квартиралари жойлашуви, шунингдек, айрим шахслар ҳақидаги маълумотларни етказишга ҳаракат қилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025