Эронда ИШИДга алоқадор 2 киши қатл этилди
Олам
−
24 Январь 2526 1 дақиқа
Эрон 3 йил олдин зиёратчилар автобусидаги портлашда айбдор деб топилган икки кишини қатл этди. Жиноятчилар “Исломий давлат” (ИШИД)га алоқадор деб топилган. Бу ҳақда бугун, 24 январь куни “The Times of Israel” хабар берди.
Қайд этилишича, террористик ҳужум ИШИД террорчилик гуруҳи билан боғлиқ бўлган. Портлаш оқибатида ёш бола ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳатланган. Ҳодиса 2023 йил автобус Теҳрондан Ироқ билан чегарадош Илам вилоятига кетаётган пайтда содир бўлган.
Қатл этилган шахслар автобусга портловчи мослама қўйганликда айбланган. Ослода жойлашган Эрон инсон ҳуқуқлари гуруҳи ва Вашингтонда жойлашган Эрон инсон ҳуқуқлари маркази директори Абдураҳмон Бороуманд 2025 йилда қатл этилганлар сонини 1000 дан ортиқ деб баҳолаган. Бороуманднинг сўзларига кўра, Эрон ҳар бир қатл ҳақида ҳисобот бермагани учун бу рақам кўпроқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси 2025 йилда дунё бўйлаб қатл этишлар сони кескин ошганини қайд этганди. Статистикага кўра, Эрон 2025 йилда камида 1500 кишини қатл этган бўлиб, уларнинг камида 47 фоизи гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жазоланган.
Live
Барчаси