Эронда интернетга уланиш қисман тикланди

Олам

image

Эроннинг айрим ҳудудларида иқтисодий инқироз фонида бошланган оммавий норозилик намойишлари давом этаётган бир пайтда интернетга уланиш қисман тикланди. Бу ҳақда маҳаллий “Mehr” агентлигига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

“Mehr” маълумотига кўра, айрим фойдаланувчилар учун интернетга уланиш имконияти қайта очилган, бироқ айнан қайси чекловлар олиб ташлангани ва фуқаролар халқаро платформалардан фойдалана олаётган-олмаётгани аниқлаштирилмаган. Агентликнинг Telegram-каналида ёзилишича, маҳаллий Rubika платформасида шахсий хабарлар юбориш функцияси пайдо бўлган. 

Шунингдек, “Fars News Agency” Х ижтимоий тармоғида мобил телефон фойдаланувчилари учун SMS юбориш хизмати ҳам қайта ишга туширилганини маълум қилди. Бироқ интернет-трафикни кузатувчи NetBlocks хизматига кўра, мамлакат бўйлаб умумий интернетга уланиш даражаси тахминан 2 фоиз атрофида қолмоқда ва сезиларли тикланиш аломатлари кузатилмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 8 январь куни тартибсизликлар фонида Эрон ҳукумати интернет ва мобил алоқани тўлиқ ўчириб қўйган эди. Шу билан бирга, Илон Маскка тегишли бўлган АҚШнинг SpaceX компанияси мамлакат бўйлаб интернет узилган вақтда Эрон учун Starlink сунъий йўлдош интернет хизматини бепул қилган. Намойишчилар Starlink’дан фойдаланишда давом этмоқда, бироқ уланиш асосан чегарага яқин шаҳарларда мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон интернет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг