Эронда футбол бўйича халқаро турнир ўтказилади. Ўйинчилар одамлар эмас

Технология

image

Жорий йилнинг апрель ойи охирида Эронда роботлардан иборат жамоалар орасида очиқ футбол мусобақалари бўлиб ўтади. Москва физика-техника институти (МФТИ) футбол роботлари жамоаси ва уларни ишлаб чиқувчилари мусобақада қатнашиш учун Эронга боради. Бу ҳақда “Старкит” жамоаси сардори, Москва физика-техника институти бошқарув тизимларининг тўлқин жараёнлари лабораторияси муҳандиси Владимир Литвиненкога таяниб, ТАСС хабар берди.

“Бу барча учун очиқ бўлган минтақавий чемпионат, улар дунёнинг турли бурчакларида бўлиб ўтади. Биз жуда яхши ўйнайдиган Эрон жамоалари билан баҳслашишни истаймиз, уларда робот техникаси ривожланган. Яқинда биз Бразилиядаги мусобақаларга бордик. Бундай халқаро ҳамкорлик биз қай даражада эканимизни англашга ва агар нимададир ортда қолаётганлар бўлса, уларга кўмалашишга ёрдам беради”, дейди Литвиненко.

Унинг айтишича, МФТИ роботлари бутунлай Россия техникаси асосида ишлаб чиқилган. 2018 йилда Франция жамоасидан биринчи футболчи робот олинган. Қурилмани нолдан яратмаслик учун кейинги ривожланишга асос сифатида ундан фойдаланилган. Беш йил давомида механизмлар бутунлай қайта ишлаб чиқилиб, французча асосдан ҳеч нарса қолмаган.

2021 йилда МФТИ жамоаси 1993 йилда ташкил этилган халқаро мусобақа – Робот футболи бўйича RoboCup жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Уларнинг мақсади – сунъий интеллект соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш учун автоном футболчи роботларини яратиш. Россия бу ҳаракатга 2016 йилда қўшилган.

Маълумот учун, робот футболи қоидалари халқаро федерация томонидан ўрнатилади. Улар робототехниканинг ривожланиш даражаси билан боғлиқ. Ҳар бир жамоада тўртта автоном одамсимон роботлар мавжуд бўлади: учта майдон ўйинчиси ва битта дарвозабон. Ўйинлар 6,75 метрга 4,5 метр ўлчамдаги юмшоқ сунъий ўт қопланган майдонда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон футбол робот RoboCup

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг