Эронда бензин нархи оширилишига қарши намойишлар бошланди
Олам
−
18 Ноябрь 2019 4696 1 дақиқа
Эронда бензин нархининг оширилиши натижасида мамлакат марказидаги Язд шаҳрида норозилик намойишлари бошланди. Натижада полиция 40 кишини ҳибсга олди.
Прокурорнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганларга вайронкорлик ҳаракатлари, полиция ходимига ҳужум қилиш ва тан жароҳати етказиш айблови қўйиляпти. Маълум бўлишича, уларнинг кўпи асли яздлик эмас.

Кеча, 17 ноябрь куни Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий мамлакатда бензин нархи оширилишини қўллаб-қувватлади.
“Ҳукумат вакиллари яхшилаб ўрганиб, қарор қабул қилди. Мутахассислар уни маъқуллади. Қарорни ижро этиш керак”, деди Ҳоманаий.

Бензин нархи ошиши оқибатида бошланган тартибсизликлар натижасида ҳозиргача бир киши ҳалок бўлди. Намойишлар вақтида кўчаларда машиналарга ўт қўйиб, ёқиб юбориш ҳолатлари кузатилди.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль