Эронда аёлларга мотоцикл ҳайдашга рухсат берилди
Олам
−
05 Февраль 918 1 дақиқа
Эрон ҳукумати аёлларга мотоцикл ҳайдаш ва бунинг учун расмий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга рухсат берди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Қарор Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф томонидан имзоланган бўлиб, унда аёлларга мотоцикл учун ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби белгилаб берилган. Мазкур ҳужжат аёллар томонидан узоқ йиллардан бери кўтариб келинаётган талабнинг амалий ечими сифатида баҳоланмоқда.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, аёлларга мотоцикл учун ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишига қонуний тақиқ бўлмаган, аммо турли талқинлар сабаб бу жараён йиллар давомида амалга оширилмаган.
Ушбу қарор аёлларнинг қонуний ҳуқуқларини тан олиш билан бирга, шаҳарлардаги транспорт тирбандлигини камайтириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга ҳам хизмат қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Эрон парламенти аъзоси Валиоллаҳ Баяти мазкур қарорни аёлларнинг мотоцикллардан фойдаланишини қонуний равишда тан олиш йўлидаги муҳим қадам деб баҳолаган. Шунингдек, амалий машғулотлар асосан аёл инструкторлар томонидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ экани ҳақида гапирган.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль