Эрон Европа давлатлари билан ядро дастури бўйича музокара ўтказади
Олам
−
09:30
648Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Эрон Буюк Британия, Франция ва Германия билан муҳим минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш учун музокаралар олиб боришини маълум қилди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон ва уч Европа давлати ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Фаластин ва Ливандаги вазият ҳамда Эроннинг ядровий дастури юзасидан фикр алмашиш учун учрашади.
Учрашув жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган аввалги мулоқотларни давом эттириш учун мўлжалланган.
“Нью-Йоркда режалаштирилган музокараларнинг ушбу раундида бир қатор минтақавий ва халқаро муаммолар, жумладан Фаластин ва Ливан, шунингдек, ядровий муаммолар муҳокама қилинади”, дейди матбуот котиби.
Нашрга кўра, Эрон музокара давомида Буюк Британия, Франция, Германия ва Европа Иттифоқи билан ядровий музокаралар ўтказиши ва 2015 йилги ядровий келишувни қайта тиклаш йўлларини кўриб чиқади.
LiveБарчаси