Эрон етакчиларидан бири кутилмаганда Путиннинг ҳузурига борди
Олам
−
31 Январь 5908 2 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин Москвада Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижани билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Кремль Эрон вакили билан қандай масалалар муҳокама қилингани ва учрашувлар қанча вақт давом этгани ҳақида маълумотлар келтирмаган.
Қайд этиш жоиз, 16 январь куни Путин Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилган эди. Суҳбат давомида томонлар Эрон атрофидаги кескинликни имкон қадар тезроқ камайтириш ва юзага келган барча муаммоларни фақат сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга ўзаро манфаатдор эканини таъкидлаган.
Эронда иқтисодий вазиятдан норозилик туфайли оммавий норозилик намойишлари декабрь ойининг охирида бошланган. Тартибсизликлар даврида мамлакатда интернет ва мобил алоқа вақтинча ўчириб қўйилган. 16 январь куни ОАВ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакилларига таяниб, Эрон ҳукумати норозиликларни бостиришга муваффақ бўлганини маълум қилган.
ОАВга гапирган исми ошкор этилмаган эронлик расмийга кўра, намойишлар давомида камида 5 минг киши ҳалок бўлган, уларнинг 500 нафари хавфсизлик кучлари ходимлари бўлган. Эрон расмийлари маълумотига кўра, тартибсизликлар оқибатида 250 та мактаб, қарийб 90 та диний ўқув муассасаси ва 300 та масжид зарар кўрган.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса мамлакатдаги оммавий норозиликлар вақтида 3117 киши ҳалок бўлганини билдирган.
Тартибсизликлар бошланганидан буён АҚШ Президенти Дональд Трамп бир неча бор намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Теҳронга зарбалар бериш билан таҳдид қилган. Кремль эса АҚШ ва Эронни куч ишлатишдан воз кечиб, масалаларни музокаралар орқали ҳал этишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли USS Delbert D. Black кемаси Қизил денгиз бўйида жойлашган Исроилнинг Эйлат портига кириб келгани ҳақида хабар берилганди. Бу воқеа Эрон атрофидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль