Эрон ва Тожикистон визасиз режимга ўтади
Олам
−
06 Август
3961Эрон ва Тожикистон ўртасида 10 августдан умумий хорижий паспорт эгалари учун визасиз режим жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 6 август куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“2024 йил 10 августдан Тожикистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ҳукуматлари ўртасида умумий хорижий паспорт эгалари учун визани бекор қилиш бўйича ўзаро англашув меморандуми кучга киради”, дейилади баёнотда.
Ҳужжатга кўра, икки давлат умумий хорижий паспорт эгалари томонлар ҳудудига биринчи кирган кундан бошлаб 90 кун ичида 30 кунлик муддатга визасиз ташриф буюриш ҳуқуқига эга.
Биринчи босқичда визасиз тизим жорий этилиши фақат Душанбе – Теҳрон ва Теҳрон – Душанбе йўналиши бўйича ҳаво қатновидан фойдаланадиганлар учун амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жорий йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини жорий қилганди.
Зумрад Зарипова