Эрон ва Ироқ қўшма мудофаа лойиҳаларини яратишни кўриб чиқмоқда
Олам
−
06 Декабрь
1419Эрон ва Ироқ “қаршилик” кучлари ёки мунтазам армия иштирокида қўшма мудофаа лойиҳаларини яратиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда эронлик расмийга таяниб, “Reuters” хабар берди.
“Эрон ва Ироқ “қаршилик” гуруҳлари, ҳатто мунтазам армиялар иштирокида қўшма мудофаа лойиҳаларини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда”, деди нашр манбаси.
Нашрнинг ёзишича, Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун суриялик ва эронлик ҳамкасблари билан учрашув ўтказган. Учрашув ўтган ҳафта суриялик исёнчилар томонидан бошланган тезкор ҳужумлардан сўнг бўлиб ўтган. Улар Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия Президенти Башар Асад назоратидаги асосий шимолий шаҳар Ҳалабни эгаллаб олган ва кеча, 5 декабрь куни Ҳамани ҳам қўлга киритганди.
Маълумот учун, 2011 йилдан буён Сурияда қуролли можаро давом этмоқда. 2017 йилдан бошлаб мазкур можароларга бағишланган Остона форматидаги музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу форматда Россия, Эрон ва Туркия ҳамда Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари, шунингдек, БМТ ва кузатувчи давлатлар – Иордания, Ливан ва Ироқ иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Дамашққа олиб борувчи йўлда жойлашган йирик Ҳама шаҳрини уч томондан ўраб олгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси