Эрон ва АҚШ келишуви ўзгарди – ОАВ
Олам
−
30 Май 5624 1 дақиқа
Эрон ва АҚШ ўртасида можарони тартибга солишга қаратилган келишув лойиҳаси сўнгги кунларда бир қатор ўзгаришларга учради ва ҳали якуний тарзда тасдиқланмаган. Бу ҳақда Эроннинг “Tasnim” хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ҳужжат матни ҳали келишиб олинмаган. Шу сабабли Ғарб нашрлари томонидан “дастлабки вариант” сифатида эълон қилинган матнлар ҳақиқатга тўлиқ мос келмайди.
“Сўнгги бир неча кун ичида меморандум матнига айрим ўзгартиришлар киритилди”, деган агентлик суҳбатдоши.
Аввалроқ, “Axios” АҚШ ва Эрон музокарачилари ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини келишиб олгани, ҳужжат эса АҚШ Президенти Дональд Трампнинг тасдиғини кутаётгани ҳақида хабар берган эди.
Нашр маълумотига кўра, келишув ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш ҳамда Эрон ядровий дастури бўйича музокараларни бошлашни назарда тутади.
Live
Барчаси