Эрон Туркияга баллистик ракета учирди
Олам
−
30 Март 9441 1 дақиқа
Бугун, 30 март куни Эрон ҳудудидан учирилган баллистик ракета Туркия ҳаво ҳудудига кириб келди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу можаро кескинлашганидан буён қайд этилган тўртинчи ҳолат.
“Эрон ҳудудидан учирилгани аниқланган баллистик ракета Туркия ҳаво ҳудудига кириб келди ва Шарқий Ўрта ер денгизида жойлаштирилган НАТОнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳамда ракетага қарши мудофаа кучлари томонидан зарарсизлантирилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Эрондан мамлакатга йўналтирилган ракета ҳақида баёнот берганди ва бу мавзуда Эронни кескин огоҳлантирганди. Шундан сўнг иккинчи бор Эроннинг баллистик ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мазкур ҳодиса бўйича Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбатлашган ва уни Туркия ҳаво ҳудудини бузмасликка чақирганди.
Live
Барчаси