Эрон Россияга 200 дан ортиқ баллистик ракета юборди – WSJ
Олам
−
07 Сентябрь
8078Эрон Россияга 200 дан ортиқ Fath-300 баллистик ракеталарини юборди, улар 112 километргача бўлган масофадаги нишонларга етиб боришга қодир. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Нашрга кўра, юк 4 сентябрь куни кема билан Каспий денгизи орқали етказилган. Эронлик инструкторлар Астрахан вилоятидаги “Ашалук” полигонида россиялик ҳарбийларни ракеталарни бошқариш бўйича ўқитади.
“Бу Донбасс шарқидаги жанговар ҳаракатларга ҳақиқий таъсир кўрсатиши мумкин ва 120 километргача бўлган масофага уча оладиган ракеталар. Улар асосан тактик мақсадларда қўлланилади, россияликлар улардан Харьков ва Суми каби шаҳарларга, шунингдек, Украина армиясининг орқа ҳудудларига ҳужум қилиш учун фойдаланиши мумкин”, дейди Вашингтондаги Яқин Шарқ сиёсати институтининг катта илмий ходими Фарзин Надимий.
Надимийнинг сўзларига кўра, бу ракеталар 500 километрдан ортиқ масофани босиб ўта оладиган узоқ масофали Эрон ракеталарини етказиб беришга йўл очиши мумкин.
"Улар Украина ғарбидаги нишонларга зарба бера олади", дейди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Bloomberg” Европа расмийларига таяниб, Эрон тез орада Россияга баллистик ракеталар етказиб бериши мумкинлигини хабар қилганди.
LiveБарчаси