Эрон Россиядан ёрдам сўрамади – Кремль

Олам

image

Яқин Шарқдаги кескинлик ортиб бораётган бир вақтда, Россия Эрондан ёрдам кўрсатиш, жумладан, қурол-яроғ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай мурожаат олмаган. Бу ҳақда бугун, 5 март куни Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан матбуот анжуманида маълум қилди.

“Бу ҳолатда Эрон томонидан ҳеч қандай мурожаат бўлгани йўқ. Бизнинг изчил позициямиз барчага яхши маълум. Бу борада ҳеч қандай ўзгариш йўқ”, дея жавоб берган Песков Россиянинг Эронга ёрдам кўрсатиш режалари ҳақидаги саволга.

Маълумот учун, Россия ва Эрон 2025 йил январь ойида “Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида”ги шартномани имзолаган бўлиб, у сиёсат, иқтисодиёт, транспорт, энергетика ва гуманитар соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорлик доирасини белгилайди, шунингдек, хавфсизлик масалалари бўйича ёндашувларни мувофиқлаштиришни кўзда тутади.

Шу билан бирга, ҳужжатда иттифоқчилик мажбуриятлари каби ўзаро ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қоидалар мавжуд эмас: у томонлардан бирининг бошқа томон ёнида автоматик равишда можарога киришини назарда тутмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро фонида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин агар Эрон хоҳласа, ўз ракеталарини беришга тайёр эканини айтган эди. Бироқ Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонасида ўтказилган матбуот анжуманида элчи Муҳаммад Али Искандарий бу таклифни рад этиб, Эрон ҳеч бир давлатдан ёрдам олмаслигини ва ўзини ҳимоя қилишга қодир эканини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Россия Эрон Яқин Шарқ Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг