Эрон разведкаси 28 мамлакатда “Моссад” жосуслари аниқланганини эълон қилди
Олам
−
02 Февраль
12642Эрон Разведка вазирлиги 28 мамлакатда Исроил разведка хизмати “Моссад” агентлари аниқланганини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида эълон қилинган ҳужжатда сўз боради.
“Исроил режимининг жосуслик ташкилотларига қарши энг йирик кўп босқичли разведка ва контрразведка операцияси натижасида улар ҳақида ноёб ва мисли кўрилмаган маълумотлар олинди ва улардан дарҳол фойдаланила бошланди”, дейилади ҳужжатда.
Билдирилишича, олинган маълумотлар туфайли 28 мамлакатда “Моссад” билан алоқадор ўнлаб агентлар аниқланган. Шунингдек, вазирлик Исроилдаги махфий ҳарбий объектлар, қурол заводлари ва стратегик фуқаролик инфратузилмаси тўғрисидаги маълумотларни олганини даъво қилмоқда.
Баёнотда қайд этилишича, Эрон пойтахти ва мамлакатнинг бир қанча вилоятларида бир қатор жосуслар аниқланган. Уларнинг барчаси аллақачон судга тортилган ёки Эрон разведка хизматлари томонидан назоратга олинган. Эрон фуқаролигига эга бўлган ва хорижда яшовчи Исроил агентлари масаласи эса Разведка вазирлиги ва тегишли мамлакатлар разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасига қараб ҳал қилиниши билдирилган.
“Эрон разведка маълумотлари алмашаётган барча мамлакатлар ўз ҳудудида фаолият юритаётган агентлар тўғрисида идентификацон маълумотлари билан таъминланган ва бу давлатларнинг хавфсизлик хизматлари аллақачон зарур чораларни кўрган”, дейилади хабарда.
Ҳужжатда келтирилган маълумотларга кўра, Исроил разведка хизматлари одамлар ҳақида керакли маълумотларни тўплаш ва уларни “Моссад” билан ҳамкорликка жалб қилиш учун кибермакон, ижтимоий тармоқлар ва рекрутинг сайтларидан фаол фойдаланади. Разведка вазирлиги Исроил агентлари қайси мамлакатларда аниқлангани ва уларнинг аниқ сонини очиқламади ва буни тергов давом этаётгани билан тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилиш ва республика миллий хавфсизлигига путур етказиш мақсадида террорчилик гуруҳи тузишда айбланган тўрт киши қатл этилганди. “Mehr” агентлиги хабарига кўра, улар “Моссад” томонидан ёлланган.
LiveБарчаси
2023 йили 1 600 та обект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 200 тага етган.
23 Сентябрь
Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.
23 Сентябрь