Эрон клуби мухлислари “Зенит” билан ўйинда провакация қўзғади
Спорт
−
18 Февраль 2023
11255Эроннинг “Сепахон” футбол клуби мухлислари Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви чоғида провокацион ишларни амалга оширди. Бу ҳақда “Iran International English” Twitter саҳифаси хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон клуби мухлислари трибунага Украина байроғини осиб қўйган. 17 февраль куни “Зенит” Исфаҳон шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Эрон чемпионати пешқадами “Сепахон”га имкониятни бой берди.
Учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Зенит” Россия Премьер-лигаси (РПЛ) турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 17 учрашувда Сергей Семак шогирдлари бор-йўғи битта мағлубиятга учраган ва 42 очко жамғарган. Москванинг “Спартак” клуби 36 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. 3-поғонани 35 очко жамғаришга муваффақ бўлган “Ростов” футбол клуби эгаллаб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь