Эрон: Қосим Сулаймоний учун қасос олинди
Олам
−
09 Январь 2020
15333Эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани учун АҚШдан қасос олинди, расмий Теҳрон АҚШ томонидан бошқа тажовуз бўлмаса, янги ҳарбий ҳаракатларга қўл урмайди. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Равончий маълум қилди.
“Барча ҳаракатларимиз Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига мутаносиб бўлди. Улар якунланди. Агар АҚШ Эронга қарши ҳарбий куч ишлатмаса, биз томондан ҳам бундай ҳаракатлар қилинмайди”, деб айтган Эрон вакили. У АҚШ Президенти Дональд Трамп Ироқдаги ҳарбий базалар ракета зарбаларига учрагандан кейин берган баёнотига шундай изоҳ берган.
Дипломат Эрон БМТнинг мудофаа ҳуқуқи ҳақидаги 51-моддасига асосан ҳаракат қилганини қўшимча қилди.
“Агар АҚШ Эронга нисбатан ҳарбий ҳаракатлар амалга оширмаса, биз ҳам шундай йўл тутамиз”, деб таъкидлаб ўтган Тахт-Равончий.
8 январга ўтар кечаси Эрондан АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқдаги иккита базага ракеталар билан зарба берилган. Эронда ушбу зарбалар генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун қасос олиниши бўлгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг "Қудс" махсус бўлинмасининг қўмондони жорий йилнинг 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳаво зарбаси натижасида ўлдирилди.
LiveБарчаси