Эрон қонунчилари 14 минг намойишчини аёвсиз жазолашни талаб қилмоқда
Олам
−
08 Ноябрь 2022
6387Эрон қонунчилари мамлакат суд тизимини нотўғри ҳижоб кийгани учун полиция ҳибсхонасида вафот этган талаба Маҳса Аминининг ўлими ортидан намойишга чиққан 14 мингга яқин одамга қарши кескин чора кўришга чақирди.
290 депутатдан 227 нафари ушбу мурожаатни ёқлаб овоз берди. Очиқ хат матни Press TV давлат телерадиокомпанияси томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда CNN ва “Reuters”.
Қонунчилар судьяларни намойишчиларга Эрон ҳукумати ҳокимиятига таҳдид солаётган бошқа одамларнинг олдини олиш учун “яхши сабоқ” беришга чақирмоқда.
Қонунчилар судьяларни намойишчиларга “яхши сабоқ” бериш орқали, Эрон ҳукумати ҳокимиятига таҳдид солаётган бошқа одамларни тийиб қўйишга чақирмоқда.
Эрон парламентарийлари намойишчиларни жазолаш учун қандай усуллардан фойдаланишни сўрагани кўрсатилмаган. Бироқ мактубда қайд этилишича, бу жазо “қадрли фуқароларнинг ҳаёти, мулки, хавфсизлиги ва шаъни бу тузум учун “қизил чизиқ” эканлигини барчага исботлайди”.
Бундан ташқари, қонунчилар жазо қўллашда “намойишчиларнинг ҳеч бирига юмшоқлик қилмаслик” кераклигини таъкидламоқда.
Бироқ айрим оммавий ахборот воситалари эронлик қонунчиларнинг очиқ хати мазмунини нотўғри талқин қилиб, мамлакат парламенти намойишчиларни “қатл” қилишга қарор қилгани ҳақида хабар тарқатди. Ишоралар ноаниқ бўлса-да, ҳужжат матнида қатл ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.
Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.
Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.
Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.
Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.
Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди.
Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь