Эрон Исроил-Ливан келишувини олқишлади

Олам

image

Эрон Ливан ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувини олқишлайди, лекин айни пайтда Ливан халқи ва мамлакатдаги қаршилик кучларига ҳар томонлама ёрдам беришда давом этади. Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли баёнотида сўз боради.

“Ташқи ишлар вазирлиги воизи сионистик режимнинг Ливанга қарши тажовузи тугагани ҳақидаги хабарни олқишлайди, лекин Ислом Республикасининг ҳукумат, халқ ва Ливан қаршиликларини қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясини таъкидлайди”, дейилади баёнотда.

Эрон ТИВнинг қайд этишича, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш, шунингдек, Ғазо секторидаги можарога барҳам бериш учун Исроилга босим ўтказиш вазифаси масъулияти халқаро ҳамжамият зиммасига юкланади.

Эслатиб ўтамиз, Ливан ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви АҚШ-Франция ташаббусига кўра бугун, 27 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:00да кучга кирди. Исроил ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти ўртасидаги келишувларга кўра, Ливан кучлари ўз ҳудуди устидан назоратни 60 кун ичида тиклашни кўзда тутади.

Шундан сўнг Исроил армияси аста-секин Ливан ҳудудидан чиқиб кетади ва ҳар икки томоннинг тинч аҳолиси тез орада ўз жамоаларига хавфсиз тарзда қайтиб, уларни қайта қуришга киришади.

Самандар Зулхайнаров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг