Эрон Германияни терроризмга даъват қилишда айблади
Олам
−
27 Апрель 2023
4552Берлиннинг Германия фуқаросига нисбатан ўлим ҳукмига муносабат билдиргани учун Эрон Германияни “терроризмни қўзғатишда” ва мамлакат ички ишларига аралашишда айблади. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани айтиб ўтди.
Кананига кўра, Теҳрон терроризмга қарши кураш ва жиноятчилар учун адолатни таъминлаш масалаларида ҳеч кимдан рухсат сўрамайди.
“Эрон бир қатор Германия расмийларининг маълум террорчига нисбатан ҳукм чиқарилгани ҳақидаги даъволарини асоссиз деб ҳисоблайди. Берлиннинг позицияси бутун дунёда терроризмни қўзғатмоқда”, деган Эрон ТИВ матбуот котиби Германияни “терроризмга даъват қилишни тўхтатишга” чақириб.
Маълумот учун, Германия ва Эрон фуқаролигига эга Жамшид Шармаҳд Теҳронда тақиқланган “Тондер” ва “Эрон қироллиги кенгаши” ташкилотлари етакчиси деб ҳисобланмоқда. Бу ташкилотлар Эрон ҳукумати томонидан 2008 йил 12 апрелда Шероз шаҳрида теракт содир этганликда айбланади. Теракт оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 21 эронлик яраланган.
Эрон разведкаси 2020 йил июль ойида Шармаҳд хорижда ҳибсга олингани ва мамлакатга олиб келингани ҳақида хабар берган. Шармаҳднинг оиласи эса у БААда ўғирланганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февралида Эрон суди Жамшид Шармаҳдни ўлим жазосига ҳукм қилганди. Шундан сўнг Германия Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг муваққат ишлар бўйича вакилини чақиртирди, шунингдек, Эрон элчихонасининг икки ходимини персона нон грата, деб эълон қилди. Берлин Теҳронни ўлим ҳукмини бекор қилишга чақирди. Германия канцлери Олаф Шольц эса ҳукмни танқид қилиб, уни қабул қилиб бўлмас, деб атади.
LiveБарчаси
29 Октябрь