Эрон чегарачилари 250 дан ортиқ афғонистонликни отиб ташлагани айтилмоқда

Олам

image

Жорий йилнинг 13 октябрь куни кечқурун Эрон чегарачилари Сараван туманидаги чегара ўтказиш пункти яқинида Покистондан ноқонуний йўл билан мамлакатга киришга уринган афғонистонлик муҳожирларни ўққа тутиб, уларни отиб ташлаган. Оқибатда тахминан 260 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Эроннинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти Haalvsh’га таяниб, “Ariana News” хабар берди.

Haalvsh маълумотига кўра, отишма пайтида омон қолган икки афғонистонлик тахминан 300 нафар муҳожирдан иборат гуруҳ чегара орқали ўтишга уринганда, уларни Эрон ҳарбийлари ўққа тутганини маълум қилган.

“13 октябрь куни кечқурун ўнлаб афғонистонликлар Эрон Ислом Республикаси қуролли кучлари томонидан Калган-Сараван чегара ҳудудида тузоққа тушиб, уларга ўқ ёғдирилган. Оқибатда ўнлаб қочқинлар ҳалок бўлган ва яраланган”, дея баёнот берган ташкилот.

Қайд этилишича, ушбу хабарга собиқ Афғонистон бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамидий муносабат билдириб, БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини ушбу ҳодисада айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирган.

“Қўрқинчли ҳужум ва ҳимоясиз қочқинларни ўлдириш инсониятга қарши оғир ва ғайриинсоний жиноятдир”, деди у.

Эрон ҳукумати бу хабарларга ҳали муносабат билдирмаган.

Маълумот учун, Сараван тумани Эроннинг Систон вилоятида жойлашган бўлиб, Покистоннинг Балужистон вилоятидаги Панжгур тумани билан чегарадош ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳарбийлари мамлакатни муҳожирларнинг кириб келишидан ҳимоя қилиш учун Афғонистон билан чегарада 10 километрдан ортиқ масофада девор қургани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон афғонистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг