Эрон бирйўла Ғарбнинг тўрт дипломатини ТИВга чақиртирди

Олам

image

Буюк Британия, Нидерландия, Франция ва Германиянинг Эронга қарши санкцияларни кучайтириш режасини эълон қилиши ортидан ушбу мамлакатларнинг Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, Ғарб давлатларининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари бугун, 12 сентябрь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Ғарбий Европа департаменти директори Мажид Нили Аҳмадободий томонидан "айрим" Европа давлатларининг ноконструктив баёнотлари давом этаётгани сабабли “алоҳида” чақирилган.

“Ғарбнинг бундай чораларни кўришдаги қатъияти ва Эрон халқига нисбатан душманлик сиёсатини давом эттириши шунга яраша баҳоланди ва албатта, Эрон Ислом Республикаси бунга жавоб беради”, дейди Нили Аҳмадободий Ғарб давлатлари вакилларига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Ташқи ишлар вазирлиги уч мамлакат – Германия, Буюк Британия ва Франция Ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотини эълон қилганди. Унда ушбу давлатлар зудлик билан янги чоралар кўриш, хусусан, Эрон билан ҳаво қатнови бўйича келишувларни тўхтатиш ва бу борада иш олиб бориш ниятида экани маълум қилинган. Хусусан, Iran Аir'га қарши санкциялар қўлланган. Ғарб давлатларига кўра, бу қадамлар Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликка боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франция Эрон Британия Ғарб Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг