Эрон билан можаро фонида АҚШда ракеталари тугамоқда

Олам

image

Эронга қарши ҳарбий операция фонида АҚШ Қуролли кучларининг ракета захиралари тугаб бормоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, биринчи навбатда ер усти нишонларига зарба бериш учун қўлланиладиган “Tomahawk” ракеталари ҳамда SM-3 русумли зенитга қарши ракеталар захираси камаймоқда.

Аввалроқ, ҳарбий эксперт Юрий Кнутов АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши операция тахминан тўрт ҳафта давом этиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берган эди. Унинг фикрича, шу муддатга келиб америкалик ҳарбийларда ракета захиралари тугаши мумкин. Экспертнинг таъкидлашича, бундай вазиятда Эрон армияси Исроил ва АҚШга жиддий зарба бериши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, у Эронда ракеталарни ер остида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган.

2 март куни “Bloomberg” агентлиги номаълум юқори лавозимли манбаларга таяниб, Қатарда ғарбда ишлаб чиқарилган Patriot зенит мажмуалари учун мўлжалланган ракета захиралари жуда чекланган миқдорда қолганини ёзган. Қайд этилишича, бу яқин вақт ичида мамлакатнинг Эрон ҳужумларини қайтариш имкониятларини жиддий равишда чеклаши мумкин.

Дональд Трамп эса аввалроқ АҚШ ва Исроил Теҳроннинг ракета салоҳиятини мақсадли равишда йўқ қилаётганини билдирган, бироқ Эрон ракеталарининг сифати юқори эканини тан олган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг