Эрон БААга ҳужум қилганини рад этди
Олам
−
09:15 2381 1 дақиқа
Эрон ҳозиргача ҳам, айни вақтда ҳам Бирлашган Араб Амирликларига ҳужум қилишни режалаштирмаган. Бу ҳақда юқори лавозимли ҳарбий манбага таяниб, Эрон давлат телерадиокомпанияси хабар қилди.
“Эронда БААга ҳужум қилиш бўйича на олдин ва на ҳозир ҳеч қандай режа бўлмаган”, деган ҳарбий манба давлат телеканалига берган баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида жойлашган нефть қайта ишлаш ҳудудига дрон билан зарба берди. Қутқарув хизматлари ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган. “Aja News” хабарига кўра, ҳужум оқибатида Ҳиндистоннинг уч нафар фуқароси жароҳат олган.
Live
Барчаси