Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида жойлашган нефть қайта ишлаш ҳудудида дрон ҳужуми ортидан ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда амирлик ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

Қутқарув хизматлари ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган. “Aja News” хабарига кўра, ҳужум оқибатида Ҳиндистоннинг уч нафар фуқароси жароҳат олган.

Ҳозирда БАА ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари фаол ишламоқда. Расмийлар тўртта эрон ракетаси аниқланганини билдирган. Уларнинг учтаси денгиз устида йўқ қилинган, тўртинчиси эса денгизга тушган.

“Мамлакатнинг турли ҳудудларида эшитилаётган товушлар – бу БАА ҳаво мудофаа тизимларининг ишлаши натижасидир”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Фужайра – минтақада нефть экспорт қилишда давом этаётган кам сонли терминаллардан бири ҳисобланади. У Ҳормуз бўғозига яқин бўлса-да, унинг ташқарисида жойлашган. Ўтган йили ушбу порт орқали кунига 1,7 миллион баррелдан ортиқ нефть ва нефть маҳсулотлари экспорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА расмийлари Эронни Ҳормуз бўғози орқали ўтаётган ADNOC нефть-газ компанияси танкерига дронлар билан ҳужум қилишда айблаган. Улар бу ҳаракатни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг эркин денгиз қатновини таъминлашга оид резолюциясини бузиш, деб баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ҳиндистон Фужайра Бирлашган Араб Амирликлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг