Эрон Афғонистон орқали Ўзбекистонга янги транзит йўлагини очди
Олам
−
14 Август 2020
8798Эрон Афғонистон орқали Ўзбекистонга янги транспорт йўлагини ишга туширди. Кеча, 13 август куни Эрон маҳсулотларининг биринчи партияси Ўзбекистонга юборилган.
Афғонистон транспорт вазирлиги вакили Ҳекматуллоҳ Каванжнинг сўзларига кўра, янги йўналиш халқаро юк ташиш бўйича “Transports International Routiers” конвенциясига биноан очилган. Унинг таъкидлашича, биринчи жўнатма чой ва автомобилm шиналаридан иборат бўлган.
Каванжнинг қўшимча қилишича, худди шу конвенцияга биноан Эрондан Қирғизистон ва Тожикистонга тижорат юклари юборилган. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда товарлар Афғонистон ҳудудида турибди.
У транзит юкларни ривожлантириш транспорт бўлимининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаган.
Ўз навбатида Эрон божхона транзит компанияси бош директори Мостафо Аяти Афғонистон орқали Марказий Осиё мамлакатларига транзит йўлаги савдо-сотиқни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтиришини таъкидлади.
LiveБарчаси