Эрон Ҳормузда БАА танкерига зарба берди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари Эронни Ҳормуз бўғозида нефть танкерига ҳужум қилишда айблади. Бу ҳақда БАА Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Баёнотга кўра, ADNOC нефть-газ компаниясига тегишли танкер бўғоздан ўтаётган пайтда икки дона дрон билан ҳужумга учраган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Расмийлар бу ҳаракатни халқаро денгиз йўлларидаги эркин ҳаракатга зид, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузувчи ҳаракат сифатида баҳолаган. Шунингдек, бундай ҳужумлар минтақавий барқарорлик ва глобал энергетика хавфсизлигига таҳдид солиши таъкидланган.

БАА томони Эрондан бундай ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилган.

Шу билан бирга, Эрон аввалроқ АҚШ ҳарбий кемаларининг бўғоз ҳудудига киришига йўл қўймаганини маълум қилган. Эрон ахборот агентликларига кўра, денгиз кучлари “душман” кемаларни огоҳлантириб, ҳудуддан чиқариб юборган.

Аммо АҚШ томони бу маълумотни рад этган. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳеч бир ҳарбий кема зарарланганини тасдиқламаган ва минтақада кемалар ҳаракатини таъминлаш операциялари давом этаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп аввал Ҳормуз бўғози орқали ўтувчи тижорат кемаларини кузатиб бориш учун “Озодлик операцияси” бошланганини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ҳормуз бўғози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг