Эркак сеп ва вазн сабаб хотинини бўғиб ўлдирди
Олам
−
03 июл 7458 2 дақиқа
Ҳиндистоннинг Карнатака штатида эркак 29 ёшли аёлини сеп талаби ва вазни сабаб бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.
Қайд этилишича, қурбон Приянка Камалакар 2024 йилда Басавараж Ваддарга турмушга чиққан. Дастлаб эр-хотиннинг оилавий ҳаёти яхши кечган, бироқ вақт ўтиши билан улар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган.
Басавараж ва унинг қариндошлари Приянкадан ота-онасидан қўшимча пул ва тилла олиб келишни талаб қилиб, бу талаб бажарилмагани учун унга мунтазам руҳий ва жисмоний босим ўтказган.
Тергов маълумотларига кўра, Басавараж рафиқасини вазни сабаб тез-тез камситиб, уни ҳаддан ортиқ семиз экани ва фарзанд кўра олмаслигини айтиб, ҳақорат қилган. Бу эса эр-хотин ўртасида мунтазам жанжалларга сабаб бўлган.
Жорий йилнинг 29 июнь куни кечқурун Ханаси қишлоғидаги уйда навбатдаги можаро юз берган. Жанжал давомида Басавараж аёлни бўғиб ўлдиргани айтилмоқда. Шунингдек, гумонланувчи жиноят изларини яширишга уринган бўлиши мумкин.
Ҳолат юзасидан қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатилгани қайд этилган.
Полиция Басавараж Ваддар ҳамда унинг уч нафар қариндоши – Ренавва, Субҳаш ва Сиддарамешни ҳибсга олган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда бир эркак вафот этган синглисининг ҳисобидаги пулларни олиш учун унинг суякларини банкка олиб боргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси