Эрик тен Хаг Элдор Шомуродовнинг устозига айланиши мумкин
Спорт
−
12 Ноябрь
3210Яқиндагина “Манчестер Юнайтед” мураббийлигидан кетган нидерландиялик мураббий Эрик тен Хаг ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов тўп тепаётган Римнинг “Рома” клуби бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда “Рома” хўжайинлари жамоага янги мураббий танлаш учун Англия пойтахти Лондонда бўлиб турибди. Римликлар пости учун номзодлардан бири 54 ёшли Эрик тен Хаг бўлиб турибди.
Шунингдек, “бўрилар” мураббийлигида номзодлар орасида “Челси” ва “Брайтон” клубларининг собиқ бош мураббийи Грем Поттер ҳам бор. Массимилиано Аллегри, Роберто Манчини, Клаудио Раньери ва Винченцо Монтелла каби мураббийлар ҳам клуб мураббийлигига номзод сифатида кўрсатилмоқда, бироқ Рим клуби бу мураббийларга алоқага чиқмаган.
Қайд этиш жоиз, 10 ноябрь куни Рим клуби хўжайинлари бир қатор муваффақиятсиз ўйинлар сабаб хорватиялик мутахассис Иван Юрични ишдан олганди. Юриш Римда атиги икки ой ишлади.