Эргашевнинг Матиасга қарши жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Спорт
−
09 Сентябрь 2023
5359Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг IBF камари учун пуэрто-риколик Сабриэль Матиасга қарши жанги 4 ноябрь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Охирги жангини 2022 йил август ойида Мексика вакили Анхель Мартинесга қарши ўтказган Эргашев ҳозирда Америкада бўлажак жангига тайёргарлик кўрмоқда.
“Шартномани имзоладим. Барча масалалар ҳал бўлди. Машғулотлар аъло даражада давом этмоқда. Оёғимда жароҳат бор эди, ҳозир эса оғриқлар камайган”, дейди Эргашев.
Эслатиб ўтамиз, Эргашев-Матиас жангининг промоутерлик савдосида TGB promotions ғолиб бўлганди. Бўлажак жангдан Матиас 357 минг АҚШ доллар, Ўзбекистон вакили эса 153 минг АҚШ доллар даромад қилади.