Эрдўғаннинг ёрдамчиси ишонч билан Путиннинг Туркияга келишини айтмоқда

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Туркияга ташрифи санаси яқин кунларда маълум бўлиши мумкин. Бу ҳақда Туркия Президентининг расмий вакили Иброҳим Калин баёнот берди. 

"Президентимизнинг Россия ва Украина Президентларининг учрашуви ҳақидаги таклифи жуда муҳим. Украина бунга ижобий қарайди, агар Россия ижобий жавоб берса, учрашув бўлиб ўтади. Жаноб Путин Туркияга ташриф буюради, сана яқин кунларда маълум бўлади", деб ҳисоблайди Эрдўғаннинг вакили. 

Аввалроқ Туркия раҳбарининг расмий вакили Иброҳим Калин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Путин ва Зеленскийни икки давлат ўртасидаги “ихтилофларни бартараф этиш”га таклиф қилганини маълум қилганди. Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, ўз навбатида, Путиннинг Туркияга эҳтимолий сафари вақти ҳали аниқланмаганига эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Туркия Россия ва Украина ўртасидаги тарангликни юмшатишда асосий ўйинчилардан бири бўлмоқда. Жорий йилнинг 2 февраль куни Эрдўған Киевга бориб, Зеленский билан ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказиб қайтди. Ушбу учрашувда Украинада Туркия билан ҳамкорликда “Bayraktar” учувчисиз ҳаво воситаларини ишлаб чиқариш кенгайтирилишига келишилди

Учрашувлар якунида ОАВга баёнот берган Эрдўған Туркиянинг Украина, жумладан Қримнинг ҳудудий яхлитлиги ва давлат суверенитетини қўллаб-қувватлаш масаласидаги позицияси ўзгармас бўлиб қолаётганини урғулаган

Украинадан қайтишда журналистлар билан мулоқот қилган Эрдўған, Агар Россия Киев билан кескинликни камайтиришда Туркиянинг воситачилигини маъқулласа ва Владимир Путин Украина Президенти билан учрашув таклифини қабул қилса, Зеленский ўша заҳоти Туркия раҳбари айтган жойга етиб келишга тайёрлигини билдирди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг