Эрдўғаннинг Россияга сафари чоғида Туркияни ким бошқариши маълум бўлди
Олам
−
04 Сентябрь 2023
11191Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз мамлакат етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Россияга ташрифи чоғида республика президенти вазифасини бажаради. Бу ҳақдаги тегишли фармон имзоланиб, ҳукумат газетаси “Resmi Gazete”да чоп этилди.
Бугун, 4 сентябрь куни Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Сочига боради. Туркия Республикаси Конституциясининг 106-моддасига мувофиқ, вице-президент давлат раҳбари қайтиб келгунига қадар мамлакат президенти вазифасини бажаради.
2023 йил июнигача собиқ вице-президент Фуат Октай одатда бу вазифаларни бажарарди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15