Эрдўған етти ойлик маошидан воз кечди
Олам
−
31 Март 2020 9003 1 дақиқа
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған етти ойлик маошидан воз кечди. Маълум бўлишича, у маошини мамлакатда коронавирусга қарши курашиш учун хайрия қилган.
Таъкидланишича, Эрдўған коронавирус сабаб ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш учун хайрия акцияси бошланганлигини эълон қилди. Туркия Президентининг сўзларига кўра, мамлакат вазирлари ҳам хайрия кампаниясига маблағ ажратган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда илк бор коронавирус ҳолати 11 март куни аниқланган эди. Шу вақт мобайнида ушбу мамлакатда жами 10 827 нафар одам коронавирусдан касалланди. Уларнинг 168 нафари вафот этди, 162 нафари эса соғайиб кетди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь